Артета жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2014, 16:19
"Арсенал" сардори Микель Артета Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши баҳсда жароҳат олди.
32 ёшли испан учрашувда 67 дақиқа иштирок этди. Шифокорларнинг диагнозига кўра, футболчининг мушаклари шикастланган. Яқин вақт ичида Артета чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва ўшандагина у қанча вақт майдонга туша олмаслиги маълум бўлади.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru