Артета Ўзилнинг нега ўйнамаётганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Alisher
24 сен 2020, 17:46
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ҳақида гапирди.

"Биз ҳар бир аниқ ўйинга энг яхши тайёр бўлган футболчиларни танлаймиз. Таркибга кириш жуда қийин ва бу нафақат Ўзилга, балки бошқа футболчиларга ҳам тегишли.

Мен тушунаман ва сизнинг саволларингизни ҳурмат қиламан, аммо мен ўз ишимни имкони борича адолатли қилишим керак. Мен энг яхши ҳолатда бўлганларни танлайман", - дейди Артета.

Месут Ўзил сўнгги йилларда катта маоши билан ўйин даражаси борасида кўплаб танқидларга учради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports