UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  18 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8

Артета — ўйин фалсафаси, камчилик ва устун жиҳатлари... Янгиликлар

Артета — ўйин фалсафаси, камчилик ва устун жиҳатлари...

Микель Артета футболчилик фаолиятини якунлаганига 3,5 йил бўлди.

Артета эндигина 37 ёшга қадам қўйди. У "Барселона" тарбияланувчиси эканлиги кўпчиликка яхши маълум. Фаолиятининг асосий қисмини "Эвертон"да ўтказди, сўнгги беш йилида эса "Арсенал"да тўп тепди. 2016 йил 16 май куни футболчилик каръерасига нуқта қўйганини эълон қилди.

Артета фаолиятини тугатган заҳоти Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги мураббийлар штаби томон йўл олди. "Барселона"даги фаолиятларидан буён уларнинг муносабати яхши эди. Гвардиола Артетанинг салоҳиятига доим ишонч билдирган: Пеп "Барса"да ишлаган йиллари ЕЧЛ доирасидаги "Челси"га қарши баҳсдан аввал Артетадан маслаҳат сўраган. Ҳеч қандай мураббийлик тажрибасига эга бўлмаган Артета ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, дарҳол ишга киришди. Гвардиола доимо уни мақтар ва клубдаги энг муҳим инсонлардан бири деб ҳисобларди: "У ажойиб йигит ва жуда кўп ишлайди. У билан бир неча ой ишлаб кўрганимдан сўнг, бир куни келиб бош мураббий бўлишини айтгандим".


Стерлингни топ-даражага олиб чиқди, Делфни ўзгартирди ва Зинченкони кучайтирди

Артетанинг "Сити"даги энг сезиларли самараси — Рахим Стерлинг тараққиёти бўлди. 2017/18 йилги мавсумда улар Стерлинг тўпсиз ҳаракатланиши, очилиши, шериклари билан ҳаракати ва жарима майдонида ўйнаши устида якка тарзда шуғулландилар.

Стерлинг фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди: 46 ўйин, 23та гол, 17та голли узатма — у бунга қадар бундай самарали натижа кўрсатмаганди. Келаси мавсум (18-19) ва яна ажойиб кўрсатгич: 25 гол, 18 ассист. Бу янада яхши натижа: 5 ой ичида 16+5 қайд этди. Стерлинг ҳам, Гвардиола ҳам бундай кўрсатгичга асосий сабабчи — Микель Артета эканини таъкидлаган эди.

Шунингдек, Артета бошқа вингерга ҳам катта ёрдам берган — Лерой Сане: "Goal.com" нашри маълумотларига қараганда, у ўйинчига позицион ҳужумларда тўпсиз қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатган.

Гвардиола Артетага футболчилар билан индивидуал ишлашида эркинлик берарди ва уларни янги позицияда синаб кўришига имкон берарди. Артета "Сити"да Фабиан Делф ярим ҳимоячи позициясидан чап қанот ҳимоячиси позициясига ўтказган. Шунингдек, у Зинченко билан ҳам индивидуал тарзда шуғулланган. Унинг бу мавсумдаги асосий вазифаси — Родрига таянч ярим ҳимоячи позициясида ўзини кўрсатиши учун ёрдам бериш эди.

Габи Жезус ҳам Артета билан якка тартибда шуғуллангани ҳақида айтиб берганди: "У жамоамиздаги кўп ўйинчиларга ёрдам берган. Машғулотлардан сўнг зарба устида ишлашни истасам, ундан ёрдам сўрайман ва у доим менга кўмаклашади. У биз учун жуда муҳим инсон ва клуб фаолларидан бири. Буни ҳамма билади".


Артета бир неча бор "Сити"дан кетмоқчи бўлди, аммо доим клубда қолди

2018 йилнинг ёзида "Арсенал" Арсен Венгер ўрнига янги номзод излай бошлади. Рўйхатда 10га яқин кандидатлар номи бор эди. Орадан бир неча ҳафта ўтди ва икки номзод исми қолди: Унаи Эмери ва Микель Артета.

Клуб Эмерини танлади ва ўша пайт барчаси мантиқан бўлганди. Артетанинг бош мураббийлик бўйича ҳеч қандай тажрибаси йўқ эди (умуман олганда ҳозир ҳам шундай). Қолаверса, ўзи ҳам Гвардиоладан узоқлашишни истамаганди. Кейинроқ сўнгги дақиқаларда ўзини тўхтатиб қолгани ҳақида айтиб берганди. Венгер ўша пайт жамоани Артетага қолдиришига ишора қилганди: "Бу ишни эплаши учун унда барча сифатлар етарли. У доим етакчи бўлган, клубни яхши билади ва футболга бўлган иштиёқи жуда юқори. У сардор бўлган ҳамда клуб ривожи учун нима фойдали эканини яхши билади".

Ёзда Артета "Ньюкасл"га рад жавобини берди. У Гвардиола билан "Сити"да ишлашни ҳамма нарсадан устун қўяди ва садоқати кучли эканини аллақачон кўрсатиб бўлган. Ҳаттоки, "Манчестер" унга Гвардиоланинг вориси сифатида қарайди деган фикрлар ҳам мавжуд. Пеп бу ҳақида шундай деган: "Мендан кейин айнан у "Сити" бош мураббийи бўлишига ишончим комил. Эртами-кечми бу нарса содир бўлади".

Гвардиола бу ҳақида таҳминан олти ой аввал айтганди. Кўп нарса ўзгарди. "Арсенал"га клубга яқин бўлган, АПЛнинг ўзига хос хусусиятларини яхши тушунадиган, инглиз тилини биладиган ва барча билан тил топишиб кета оладиган мураббий керак эди. Яъни, Эмерининг буткул тескари бўлган инсон... Ва яна бир муҳим нарса: янги мураббий ёшлар билан ҳам яхши ишлай олиши керак. Артета — идеал вариант. 

Гвардиола бир кун келиб Артета кетишни истаб қолиши мумкинлигини ҳам биларди: "Микельнинг жамоага бўлган таъсири жуда юқори. Муваффақиятимизда унинг ўрни муҳим. Жуда муҳим. Нима содир бўлиши керак бўлса, албатта, бир куни юз беради. Бироқ агар у бошқа жойда ишлашни истаса, бу ҳақида гаплашиб олишга тайёрмиз. У ўзини ноқулай сезишини истамайман".


У бош мураббий ролига тайёр эди-ми?

Артета мураббий сифатида ишлаётганига атиги уч ярим йил бўлди. Ёрдамчи бўлиш (машғулот ўтказиш, ўйинчилар билан якка тартибда ишлаш, рақиб ўйинларини таҳлил қилиш); бошқа томондан — асосийси (матбуот, клуб ходимлари билан ўзаро муомалада бўлиш, доим муҳим қарорлар қабул қилиш, психолог бўлиш)дир.

Қарама-қарши далил: Гвардиола ҳам, Зидан ҳам асосий иш тажрибасига эга бўлмай (фақат ёшлар билан), ўз фаолиятларини бошлашган эди. Аммо барчасини аъло даражада уддалаб келишмоқда.

У аслида қандай услубда ўйнашни хоҳлаяпти?

Артета фаолиятини тугатганидан сўнг шундай деганди: "Менинг фалсафам барчага тушунарли бўлади. Футбол мазмунли бўлишини истайман. Менда фақат ҳимояга асосланган футбол ўйнаш тушунчаси йўқ. Биз ўйинни аста-секинлик билан тушунтириб беришимиз керак. Ташаббус ўзимиздан чиқиши ва одамларни жалб қила олишимиз лозим. Бу нарсага 100 фоиз ишончим комил".

Эслатиб ўтамиз, бугун "Арсенал" меҳмонда "Кристал Пэлас"га қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30 бошланади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика