Артета: “Ғалаба — энг яхши дори”

Aslanov Jasurbek
30 дек 2020
“Арсенал” устози АПЛ 16-тури доирасида “Брайтон” устидан эришилган ғалабадан (1:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бизда натижалар билан боғлиқ муаммолар борлигини биламиз. “Челси” устидан ғалаба биз учун катта туртки бўлди. Бу ерга келиб ғалаба қозониш муҳим эди. Йигитлар билан фахрланаман. Натижадан хурсандман. Ляказетт яхши ҳолатда, у ўзига тўлиқ ишонмоқда. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилиб, жамоани тетиклаштиришни хоҳладик. Ғалаба — энг яхши дори. Энди бошқа ҳикоя, бошқа дунё бошланди. Ҳозир ҳаммаси анча яхши кўринмоқда”, — дейди Артета.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport