Артета Эдегорнинг ўйинини баҳолади

Alisher
22 мар 2021, 18:47
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Реал"дан мавсум сўггига қадар ижарага олинган ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ҳақида гапирди.

"Илк кунлардан бери Мартин етакчи эканлигини кўрсатяпти. Эдегор жамоага катта таъсир ўтказяпти, у доим тўпга эга бўлишни ва прессинг қилишни хоҳлайди.

Майдон ташқарисида камтар йигит, аммо майдонда бошқача. Мартин ўз характерини кўрсатмоқда, у футболни жуда қаттиқ тушунади", - дейди испаниялик мураббий.

22 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal