Артета "Арсенал"да янги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
8 янв 2022, 10:16
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш режаси ҳақида гапирди.

Шунингдек, у ярим ҳимоячи Жек Уилшир билан шартнома имзолаш имкноиятини истисно қилди.

"Биз тайёрмиз. Буни январда ё ёзда қила оламизми - бошқа савол, аммо биз қидиряпмиз. Музокаралар очиқ", - дейди Артета.

"Арсенал" 20 ўйиндан сўнг Англия чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг ҳисобида 35 очко бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano