Артета: "Арсенал"да ғалаба учун имконият бор"

Aziz Tukhtamuradov
30 апр 2021, 07:31
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Вильяреал"га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу ерга келиб, мағлубиятга учрашни истамагандик. Аммо ўйиннинг қандай борганига қарайдиган бўлсак, натижа ҳам керак. Агар ютқазишимиз шарт бўлганида, бу биз олишимиз мумкин бўлган энг яхши натижа эди. 

Иккита турли таймлар. Иккинчи бўлимда ўзимизга ўхшадик. Биринчисида ўйинимиз чиқмади. Назорат қилиш имконияти бўлмади. Хавф яратиш ва рақиб жарима майдонига ҳужумлар етишмади. Иккинчи бўлимда эса барчаси бошқача бўлди. 

Биз ушбу мавсумда Саканинг яхши ўйнаётганига ўрганиб қолдик. Аммо биз янада кўпроқ ишлашимиз лозим, чунки доим ҳам унга ишониб қолмаслигимиз керак. Лено яхши ўйнади, Морено билан боғлиқ вазиятда у бизни қутқарди. 

Обемеянгда ҳам ҳисобни тенглаштириш имконияти бўлганди. Ишончим комил, ҳали ғалаба учун имкониятимиз бор", - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›