Аршавин "Зенит" академиясида ишлайди
20 мар 2019 15:42
Янгиликлар
Аршавин "Зенит" академиясида ишлайди
"Зенит" собиқ футболчиси Андрей Аршавин Санкт-Петербург жамоаси академияси мураббийлар штабига кирди.
Кўк-оқ-ҳаворанглилар расмий сайтида берилган маълумотга кўра, у 2004 йилда туғилган болалар билан ишлайди.
Аршавин футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Зенит" академиясида ўқиди ва D ҳамда C лицензияларини қўлга киритди. Аршавин "Зенит" U15да Дмитрий Поляков билан бирга ишлайди.
Фикрлар