

Ўйинчи ёзда ижара шартномаси якунланадиган "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорнинг ўрнига харид қилиниши мумкин. "Канонирлар" норвегиялик футболчи учун камида 60 млн евро тўланишини билишади, шу сабаб лондонликлар бошқа ўйинчига эътиборларини қаратишган.
Эслатиб ўтамиз, Чалханоглунинг "Милан" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади. Ўйинчи клубдан кетиши мумкин.
27 ёшли футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 8та ассист қайд этди.



