"Арсенал"да энг кўп маош оладиган Обамеянг "Барселона" учун деярли текинга ўйнашга тайёр

Alisher
31 янв 2022, 11:10
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг мавсумнинг иккинчи қисмини "Барселона"да ўтказмоқчи.

32 ёшли форвард ижара асосида ўтиш учун маошининг сезиларли даражада камайишига ҳам рози.

Габонлик "Барса"да деярли текинга ўйнашга тайёр. У "Арсенал"да ҳафтасига 250 минг фунт маош олади ва "канонирлар"нинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси ҳисобланади.

Бу ўтиш амалга ошиши учун Усмон Дембеле "Барселона"да кетиши керак. Шундан сўнг бу белгиланган иш ҳақи чегарасига мувофиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›