

Бу ҳақда "Calciomercato" хабар берди.

24 ёшли Локателли "Ювентус"га 2021 йилнинг ёзида "Сассуоло"дан келиб қўшилганди. Турин клуби уни сотиб олиш ҳуқуқи билан икки йилги ижарага олган.
Мануэль жорий мавсум барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди. Локателли "Ювентус" сафида жами 49 та ўйинда 3 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.



