UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  6 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди Янгиликлар

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди

Бир неча кун олдин барчамиз "Арсенал" афсонавий Гуннерзаврни ишга қайтарганидан хурсанд бўлгандик.

Маскот коронавирус туфайли юзага келган инқироз туфайли ишдан бўшатилганди – клубдагилар стадионда одамлар бўлмагандан кейин уларнинг кўнглини кўтариш учун хизмат қиладиган ишчининг кераги йўқ, деб ҳисоблади.

Аммо қарор омма томонидан ижобий кутиб олинмади: мухлислар ҳайратга тушишди, Венгер ғазабланди, Месут Озил эса Жерри Кей(27 йил Гуннерзавр либосини кийган шахс)нинг иш ҳақи харажатларини ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

Орадан бир-икки ой ўтгач, Twitter’да Гуннерзавр ҳақидаги хушхабар пайдо бўлди:

"Бугун "Эмирейтс"га қайтдим"  

"Биз ҳар доим Гуннерзаврни "Арсенал"нинг муҳим бўлаги деб ҳисоблаб келганмиз, у бутун дунёдаги мухлисларимиз орасида ҳам машҳур. Гуннер ҳеч қачон кетмаган, аммо коронавирус туфайли у омма олдига чиқиш имконига эга бўлмади"

Кейин ҳамма ғалабани нишонлади. Ҳатто Месут Ўзил ретвит билан муносабат билдирди: 

"Ўз жойингга қайтганингдан хурсандман!"

Ҳаммаси яхши кўринарди, аммо раҳбарият учун ёқимсиз факт аниқланди – қўғирчоқ ичида фахрий ишчи Жерри Кей эмас, балки бошқа одам эди. "Арсенал" Гуннерзавр ролини доимий алмашинув асосида турли одамлар бажаради, деган қарорга келди.

Goal.com ва Dazn журналисти Чарльз Уоттснинг айтишича, Жеррини ишга қайтишга чақириб, таклиф қилишган, аммо у ўз лавозимини бошқа номзодлар билан бўлишишни хоҳламаган. Унинг ўғли ушбу вазиятга ойдинлик киритди: 

"Вазиятга ойдинлик киритиш ва мавзуни ёпиш вақти келди. Отам Гуннерзавр ролида "Арсенал"га 27 йил давомида содиқлик билан хизмат қилди (дастлабки 14 йилда – бепул). У клубга футбол оламида ва ундан ташқарида танилган маскотни яратишда ёрдам берди. Клубнинг қарори тушунарли, чунки у энди тўлақонли иш эмас эди, аммо Гуннер ўз-ўзидан сўнмади. У "Арсенал"нинг барча мухлисларига таниш бўлган юраги ва қалбини йўқотди.

Афсуски, "Арсенал" Гуннерзавр(отам)ни янги нормал ҳолатга қайтариш режасининг мақбул усулини топа олмади. Ҳатто меросни шахсан ўзи етказиш ва давомчиларга топшириш имконияти ҳам берилмади. Афтидан, клуб отамни йўқолиб кетиш хавфи остида турган динозавр деб ўйлади.

"Арсенал"нинг олижаноблиги доимо муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Буни ўзим клубда ишлаган кунларимдан эслайман. Ва менинг отам доимо ушбу тамойилга риоя қилган. Ҳолат яунига қараб, клубдаги ҳаммада ҳам бу ёндашув мавжуд эмаслигини тушундик.

Ушбу ноёб асар бизнинг оиламизга ва "Арсенал" мухлисларига жуда кўп ёқимли хотираларни тақдим этди. Аммо барча яхши нарсалар ўз ниҳоясига етади.

Жорж Алленга отам учун пул йиғадиган саҳифа яратгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Месут Ўзилга ва қўллаб-қувватловчи хабарларни йўллаган, хайрия маблағларини юборган "Арсенал"нинг миллионлаб мухлисларидан миннатдорман – бу отам учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Гап пул ҳақида эмас, балки отамнинг Гуннервазр ролидаги 27 йиллик садоқати ва ёқимли хотиралари ҳақида. Биз йиғилган барча маблағларни хайрия ишларига сарфлаймиз".

Жерри Кей бутун умр "Арсенал"га мухлислик қилди: у 1963 йил биринчи учрашувига келган, сўнгра Junior Gunners (мухлис болакайлар) ва меҳмонга борувчи мухлислар аъзосига айланган. Жерри ҳатто акасининг тўйини ўтказиб юборган, чунки ўша кун "Арсенал"нинг уй ўйинига тўғри келган.

Айтганча, "Арсенал"да маскот бўлиб ишлаш Килар оиласининг умумий ишидир. Жеррининг ўғли – Дэниэл Ки саҳифасида у "Арсенал"нинг биринчи расмий маскоти бўлгани ёзиб қолдирилган. Катта эҳтимол билан гап футболчиларни майдонга олиб чиқадиган маскот-болалар ҳақида кетмоқда. 1983 йил август ойида бўлиб ўтган "Арсенал" – "Лутон" учрашуви дастурномасида Дэниэл ҳақида ёзишган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика