UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

"Арсенал" Влаховични сафига қўшиб олмоқчи Янгиликлар

"Арсенал" Влаховични сафига қўшиб олмоқчи

Лондон клуби "Ювентус" аъзоси Душан Влаховичга қизиқаётган клублар орасида.

Турин клуби футбочиси учун курашда "тўпчилар" етакчилик қилмоқда. "Бьянконери" ҳам бунга қарши эмас. 22 ёшли футболчи Сербия терма жамоаси билан Қатардаги мундиалда муваффақиятсизликка учради. У учинчи ўйинда гол урганига қарамай, баҳс Швейцария фойдасига ҳал бўлди – 2:3. Унинг жамоаси гуруҳ босқичини биргина очко билан энг сўнгги поғонада якунлади.

Влахович "Юве" таркибида жорий мавсум барча турнирларда 15 ўйинда 7 та гол ва 2 та ассист қайд этганига қарамай, баъзи жароҳатлар билан курашишига тўғри келди. Ҳозирда футболчига Европанинг энг камида 4-5 клуби даъвогарлик қилмоқда. "Арсенал" ўтган январда Влаховичга у "Фиорентина"дан Турин клубига ўтганида ҳам қизиқиш билдирган эди.

Бразилия термаси сафида Габриэл Жезуснинг тиззасидан олган жароҳати туфайли камида 3 ойга сафдан чиққани бу қизиқишнинг янада жонланишига олиб келди. Бу келишув қишда амалга ошиши Лондон клуби учун ниҳоятда катта ёрдам бўлса-да, сербиялик ҳужумчи фақат ёзда Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бунинг барчаси Италия клубининг молиявий ҳолати ёмон эканлиги боис амалга ошиши мумкин.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика