

Sky Sports хабарига кўра, инглизлар 24 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери учун 25 миллион евро ажратишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи "канонирлар" сафида 2019 йил ёзидан бери ижарада ўйнамоқда. Унинг ҳисобида 61 учрашувда 2 та гол ва 3 та голли пас бор.
Себальоснинг трансфер қиймати 32 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Реал" билан шартномаси 2023 йил июнигача мўлжалланган.



