UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Мундиал тарихи. Омадли турклар, 64 соат учган корейслар, қўзғолон бошлаган мағлубият ҳамда допинг қабул қилган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:51Франция. ПСЖ кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  0 02:44А Серия. 0:2дан 6:2 - "Интер" пешқадамликни сақлаб қолди  2 01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  0 00:50"Арсенал" "Атлетико"га бир неча таклиф жўнатди  2 00:31Нани "Актобе"да қанча маош олади?  2 00:10"Ливерпуль" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтишга яқин  1 23:49"Барселона" Ферминнинг агентлари билан музокаралар ўтказди  1 23:30Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Сербия жамоасига мағлуб бўлди  1 23:17"Арсенал" футболчисини "Марсель"га ижарага берди  1 23:14"Ғазалкент" ва "Каттақўрғон" жамоалари назорат ўйини ўтказди  4 22:59U-23 Осиё Кубоги. Вьетнам Жанубий Кореяни мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди  0 22:43"Металлург" қайтди! Бу қандай эълон қилинди?  0 22:29"Актобе" Халкни ҳам жамоага олиб келиши учун қанча маош тўлаши керак эди?  3

"Арсенал" релсга қайтди Янгиликлар

"Арсенал" релсга қайтди

Бироз олдин АПЛ 23-туридан ўрин олган ўйинда “тўпчилар” меҳмонда “Астон Вилла”ни мағлуб этишди. Суперкамбек бошқача таъриф бериш қийин. Артета бошчилигидаги жамоанинг 4 ўйинлик (3 мағлубият 1 дуранг) омадсиз сериясига барҳам берилди.

Чемпионлик ўйини.


Ниҳоят «Арсенал» чемпионлик ритмини ушлади. Ўйинда икки бор ҳисобда ортда бориб, 90+3 дақиқада ғалаба голини урган лондонликлар ўз рельсларига ажойиб тарзда қайта олишди. Бу ғалабанинг олдингиларидан қийматли томони шундаки, жамоа йиқилиб қайта тура олди. Йиқилиб қайта тура олиш эса руҳий томонлама катта куч тақдим қилади. «Арсенал»нинг бугунги ўйини бир неча йил аввалги «Ливерпул»нинг чемпионлик мавсумидаги ҳаракатларига ўхшаб кетди. Ўзи АПЛда чемпион бўлишнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Маҳорат ва истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Чемпионликни мақсад қилган жамоа, руҳий томонлама юқори даражада бўлиши лозим. Бугунгача “тўпчилар” шу жабҳада оқсаётганди.

Топқир Артета.


Мураббийлар ўртасидаги курашда Унай Эмери Артетага ютқазди. Артета қилган ўзгаришларнинг барчаси ишлади. Ўйини чиқмаётган, адаптацияда муаммога учраётган Троссар ўрнига туширилган Мартинелли бир гол урди ва 90+3 дақиқада Жоржинёни яхши вазиятга олиб чиқди. Томиясу, Тирней, Виера умуман барча мураббий ишончини оқлади. Артета олдинги ўйинлардан фарқли Мартин Эдегорни гарчи чарчаб қолган бўлсада захирага олмади бу ҳам жамоа фойдасига ишлади.

Муаммолар.


Ўнг қанот ҳимояси бўйича саволлар очиқлигича қолмоқда. Уайт ва Томиясу стабил, ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Леандро Троссар қанот ҳужумида ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Аксига олиб Сака ҳамда Мартинеллида чарчоқ аломатлари кўринмоқда. Жоржинё бўйича муаммолар йўқ (ҳозирча), италиялик “тўпчилар” тизимига тезда қоришиб кетди. Буёғига лазаретдагилар сафга қайтса, Микелнинг бошўгриқлари анча камаяди.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика