Алиссон мавсум охиригача сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
3 апр 2026, 20:05
Мерсисайд клуби бош мураббийи Арне Слотнинг таъкидлашича, "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

Бразилиялик футболчи март ойининг иккинчи ярмида жароҳат орттириб олди. Эндиликда унинг Жаҳон чемпионатига тайёр бўлиш-бўлмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

33 ёшли дарвозабон ушбу мавсум "қизиллар" сафида 34 ўйинда қатнашиб, 13 ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo