

"Канонирлар" қишки трансферлар ойнаси вақтида коста-рикалик посбонни 13 миллион еврога сотиб олиш мумкин.
Ушбу трансфернинг амалга ошишини лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмери истамоқда.
Бу мавсумда Навас "Реал"да асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди. Бу мавсумда у жамоаси учун 8 ўйинда қатнашиб, 8 гол ўтказиб юборди.
Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Бироқ Навас жамоадан кетишни ва доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.



