

27 ёшли француз ПСЖ билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Унинг шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.
Шундай қилиб, футболчи "канонирлар" билан шартнома борасида келишувга эришди. Курзава эркин агент мақомида Лондонга ташриф буюради ва клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.
Курзава жорий мавсум ПСЖ сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



