"Арсенал" "Порту" ярим ҳимоячиси билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
21 июн 2022, 22:14
"Порту" ярим ҳимоячиси Фабиу Виейра "Арсенал"га ўтди.

Англия клуби 22 ёшли ярим ҳимоячи билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

“Канонирлар” ҳужумкор ярим ҳимоячининг трансфери учун Португалия клубига 40+5 миллион евро тўлашади.

Аввалроқ "Арсенал" Чемпионлар Лигасига чиқса, футболчи бонусларга эга бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Фабиу Виейра –  "Порту" тарбияланувчиси бўлиб, жамоада 2020 йил июнь ойида дебют қилган.

Виейра ўтган мавсумда "Порту" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 16 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com