UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  51 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

"Арсенал" Пепега харидор изламоқда Янгиликлар

"Арсенал" Пепега харидор изламоқда

Футболчи "Эмирейтс" стадионида кутилган натижага эриша олмади.

"Арсенал" Николя Пепе учун харидорлар қидирмоқда ва клуб рекордчисини кейинги мавсум олдидан ўзининг асосий жамоасига қайтаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "Тhe Telegraph" нашри хабар бермоқда.

2019 йил ёзида 72 миллион фунт эвазига "Арсенал"га ўтган Пепе 2022/23 йилги мавсумни ижара асосида Франциянинг "Ницца" жамоасида ўтказди.

28 ёшли футболчининг "Арсенал" билан шартномаси тугашига атиги бир йил қолди ва шимолий Лондон клуби келгуси бир неча ҳафта ичида эҳтимолий харидорлар пайдо бўлишига умид қилмоқда.

Бироқ Пепе "Арсенал"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ва шартномаси тугашига атиги 12 ой қолган бўлса, унинг шартномаси ёзги ойна охирида бекор қилиниши эҳтимоли бор.

"Арсенал" бундай сценарийдан қочиб, унинг ўрнига кичик бўлса-да, трансфердан фойда топмоқчи.

Пепе француз клуби сафида 28 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. 

Пепе – 2019 йил декабрь ойида Микель Артета тайинланишидан олдин "Арсенал" томонидан имзоланган бир нечта асосий жамоа ўйинчиларидан бири.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика