"Арсенал" Партини сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
5 дек 2023
"Канонирлар" Томас Партини сотишдан тушган пулни янги харидлар учун ишлатмоқчи.

Лондоннинг "Арсенал" клуби қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячиси Томас Партини сотишга тайёр, деб хабар берди ESPN.

"Канонирлар" 30 ёшли ганалик футболчини сотишдан тушган пулларни келажакдаги янги харидлар учун сарфлаш истагида.

Томас Парти жорий мавсум жароҳати туфайли "Арсенал" сафида бор-йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN