

Маълумотларга кўра, "тўпчилар" бош мураббийи Унаи Эмери хавбекнинг машғулот ва ўйинлардаги ҳаракатларидан норози. Ўзил "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубоги учрашувида (0:2) қайдномага киритилмади. Испаниялик мутахассис буни тактика туфайли амалга оширганини айтди.
"Жамоада Ўзилдан ташқари барча футболчилар янги мураббий ғоялари бўйича ўйнаяпти" - дейди "Арсенал"даги манба.
Ўзил 2013 йил 47,5 млн. евро эвазига "Реал"дан "Арсенал"га ўтган эди.



