

23 ёшли инглизнинг хизматларига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби вакиллари 25 млн. фунтлик таклиф юборишди, аммо "тўпчилар" рад жавобини беришди.
Маълум бўлишича, "Челси" ёзги трансфер ойнасида 20дан ортиқ футболчисини ижарага берди, аммо Арсен Венгер рақибига ачинмаяпти.
"Агар улар ижарага бериб юборган футболчилар сонига эътибор берсангиз, улар кимларнидир қайтара олишини биласиз. Уларга ҳамдардлик билдираман. Аммо "Челси"га футболчилар етишмаётганлиги туфайли ачинмайман" - дейди Венгер.



