"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди
03 авг 2024 00:37
Янгиликлар
"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди
"Арсенал" Виктор Осимхенни "Наполи"дан сотиб олишга тайёр.
Римнинг Radio Radio радиостанцияси маълумотига кўра, "канонирлар" раҳбарияти 25 ёшли нигерияликни сотиб олиш учун жон-жаҳди билан курашмоқда. Ўз навбатида "Арсенал" "Наполи"нинг молиявий талабларини қондиришга тайёр турибди. Осимхеннинг товон пули эса 120 млн еврога тенг.
Бироқ ҳужумчи ПСЖга оғзаки тарзда розилик бериб қўйган ва парижликлар футболчига "Арсенал"дан кўра кўпроқ маош тўлашга кафолат берган. Шу сабабли форвард фаолиятини ПСЖда давом эттиришни истамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар