UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  4 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  5 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив Янгиликлар

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив

Бундан бир неча йил аввал "Бунёдкор" уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказарди.

Шунда танишларимидан бири нима учун стадионга ташриф буюришини айтиб, Севара Назархоннинг "Ватаним" қўшиғини ҳиргойи қилар эди.

"Сен  шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам,
Қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, ВАТАНИМ ..."

Айнан шу қўшиқни тинглаш учун стадионга келар экан. Ўйин аввалида ва танаффус пайтида янграйдиган Севара Назархоннинг ана шу қўшиғи кўпчиликка манзур бўларди.

Бежизга Севара Назархон ҳақида эсламадим. Куни кеча "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг натижаси қолиб, футбол ва шоу-бизнес оламида санъаткоримизнинг "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" футболкасида тушган сурати оммага тарқалди. Фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳмон Фозилов ёрдамида "Арсенал"нинг ўзбекистонлик мухлисасидан интервью олдик.



"2000 йилдан буён футболга қизиқишим катта. Доимий кузатиб бормайман-ку, лекин имкон бўлди дегунча "Арсенал" иштирокидаги ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу жамоани бежизга танламаганман. Ҳар доим Лондонга келганимда мен шаҳарнинг шимолий ҳудудига жойлашаман. Бу ҳудуд эса "тўпчилар"ники. Шунинг учун ҳам бу клуб менинг "уй жамоамга" айланган. Менимча энди мен, на "Барселона", на "Интер"га мухлислик қила оламан", - дейди Севара Назархон.

Афсуски, Арсен Венгер шогирдлари шу куни мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият Севара Назархонга қандай таъсир қилди?

- Бундан ёмон кунлар ҳам бўлган. Шундай мавсумлар бўлди-ки, клуб премьер-лиганиниг ўртамиёналари қаторига тушиб кетди. Алам ва аччиқланиш бўлади. Лекин бунинг бир ўйин эканини унутмаслигимиз керак. Футболда бир жамоа доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Премьер-лига эса шуниси билан ҳам қизиқ. Турнир жадвалидаги сўнгги жамоа ҳам бу ерда пешқадамни мағлуб этиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика