

"Sky Sports" хабарига кўра, "канонирлар" айни дамда "Астон Вилла" форварди Олли Уоткинс ҳамда "Эвертон" тўпурари Доминик Калверт-Льюинни кузатиб бормоқда.
Олдинроқ маълум қилинганидек, ушбу мавсумдан кейин Ляказетт "Арсенал"ни тарк этиши кутилмоқда. Унга ҳозирда "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.



