"Арсенал" Коутиньо борасида "Барселона"га таклиф билан чиқди
Aziz Tukhtamuradov
24 дек 2021, 09:55
"Арсенал" ўз футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни Филиппе Коутиньога алмаштиришга тайёр.
Бош мураббий Микель Артета ушбу трансферга қарши эмас. Бразилиялик футболчи ҳам "Барселона"даги ҳозирги вазиятни ҳисобга олса, АПЛга кўчиб ўтишга тайёр бўлиши мумкин. Ўз навбатида, Обамеянг жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.