"Арсенал" жорий мавсумда илк бор ўйинни голсиз якунлади

Sherzod Nurmatov
4 янв 2023, 11:58
Лондон клуби АПЛнинг 19-тури доирасида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади (0:0).

Ўйин "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди.

Микель Артета шогирдлари жорий мавсумда биринчи марта учрашувни голсиз тугатди. Бунгача "канонирлар" 16 та ўйиннинг барчасида камида битта гол урган эди.

"Арсенал" 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ҳисобида 36 очко бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC