"Арсенал" Жакани "Рома"га 14+3 млн евро эвазига сотишга рози бўлмади. Лондонликлар 23-25 млн талаб қилишмоқда

Alisher
7 июн 2021, 12:34
"Рома" "Арсенал" билан 4 йиллик шахсий шартнома бўйича келишувга эришилган ярим ҳимоячи Гранит Жаканинг трансфери бўйича келиша олмаяпти.

Римликлар Швейцария терма жамоасининг 28 ёшли футболчисига 14 миллион евро+3 миллион евро бонуслар кўринишида таклиф берди, аммо Лондон клуби рад жавобини берди.

Манбанинг хабарига кўра, "Арсенал" Жаканинг сотувидан 23-25 млн ишлаб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira