"Арсенал" ҳужумчиси 6 ҳафта футбол ўйнай олмайди

Aslanov Jasurbek
24 дек 2017, 14:54
"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру жароҳат туфайли 6 ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

Франциялик февралдан аввал футбол ўйнай олмайди.

Жиру 19 декабрь куни "Вест Хэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубоги учрашувида (1:0) жароҳат олган эди.

Олдинроқ, 31 ёшли форвард "Арсенал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди, аммо жароҳат туфайли унинг кетиши бошқа муддатга қолдирилиши мумкин.

Жиру жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг 15та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›