“Арсенал” ҳимоячиси учун мавсум якунланди

Eldor Akmurzayev
22 мар 2023, 09:25
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Унга кўра, “Арсенал” ҳимоячиси Такехиро Томиясу мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. 24 ёшли япониялик Европа Лигаси 1/8 финали доирасида “Спортинг”га қарши (1:1, пен – 3:5) жавоб баҳсининг бошида тиззасидан жароҳат олганди.

Кеча, 21 март куни Томиясу Лондонда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. У ёзгача сафга қайтмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: arsenal.com