"Арсенал" ҳимоячиси жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
20 фев 15:19
Янгиликлар
"Арсенал" ҳимоячиси жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
"Арсенал" ҳимоячиси Такехиро Томиясу ўнг оёғи тиззасидаги жароҳати туфайли жарроҳлик столига ётди.
Бу ҳақида клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Дастлабки муолажа ишлари август ойида ўтказилганди, натижада, у машғулотларга қайтган ва октябрь ойида АПЛ доирасидаги "Саутгемптон"га қарши баҳсда майдонга ҳам тушганди. Бироқ тиззасидаги оғриқлар ҳеч қаерга йўқолмаган ва яна бир бор жарроҳларга мурожаат қилишга тўғри келган.
Энди футболчи тикланиш ва реабилитация жараёнини бошдан ўтказади. Дастлабки маълумотларга кўра, Томиясу йил охирларига майдонга қайтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар