UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда Янгиликлар

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда

Лондон клуби "Челси" футболчиси Каллум Ҳадсон-Одоини таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Хабарда маълум қилинишича, "Челси" ёзда бир енча футболчилари учун таклифларни кўриб чиқиш учун очиқ бўлади. Чунки "Стэмфорд Бриж" эгалари январдаги катта трансферлардан кейин ҳолатни мувозанатга келтирмоқчи. Ҳадсон-Одои айни пайтда ижара асосида Германиянинг "Байер" Леверкузен клубида ҳаракатланмоқда. 

22 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси бўлиб, 17 ёшида асосий жамоага қадар кўтарилишга эришган. Вингернинг бироз ўсишдан тўхтагани туфайли ёзги ойнада "кўклар" уни янги клубга қўйиб юборишга қаршилик қилмаса керак.

Ҳадсон-Одои жорий мавсум "Байер" сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг немис клуби билан ижара шартномаси шу йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади. Шундан сўнг у "Челси"га қайтиб кетади. Инглиз клуби Ҳадсон-Одои билан 2024 йил ёзигача амалда бўладиган битимга эга.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика