"Арсенал" Эдегор борасида музокараларни давом эттирмоқда

Mirjalol Normatov
15 авг 2021, 18:45
"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорнинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Арсенал" ва "Реал" ҳали ҳам футболчи борасидаги музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар трансфер суммасини келиша олишмаяпти.

"Қироллик клуби" аввалига Эдегорни таркибда олиб қолиб, Искони сотиб юбормоқчи эди. Аммо бундай бўлмади. Клубга Эдегор учун яхшироқ таклифлар тушмоқда.

"Арсенал" норвегиялик учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда. Бироқ "Реал" бунга рози бўлмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano