"Арсенал" чап қанот ҳимоячиси изламоқда

Alisher
11 фев 2021, 18:47
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида чап қанот ҳимоячиси харид қилмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, "канонирлар" чап қанот ҳимоясида Киран Тирнига ўринбосар бўладиган ўйинчи қидиришмоқда.

"Арсенал" ҳимоячиси Сеад Колашинац ўтган йилнинг декабрида "Шальке"га 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар ижара асосида йўл олган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛда 23 ўйиндан сўнг 31 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 11-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football.london