UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Матбуот анжумани. Питер Хюистра: "Пахтакор" плей-офф босқичига тайёр"  1 17:33"Спартак" "Наполи" футболчиси учун 5 млн евро таклиф қилди  0 17:10"Монако" "Бенфика" ярим ҳимоячисини ижарага олди  0 17:00Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" (матнли трансляция)  8 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1   14 16:47Жерар Сарагоса: “Ҳар бир ўйин биз учун финал”  8 16:41"Реал" форварди "Рома"га ўтишга яқин  0 16:30Про лига. "Хоразм" - "Турон" 0:1, "Динамо" - "Нефтчи" 0:1  20 16:13Коутиньо "Барселона"да 14-рақам остида ҳаракат қилади  2 15:48Месси Суаресга: "Сен ҳайдалишга лойиқ эмасдинг"  14 15:36"Реал" ҳам, "Барселона" ҳам ушбу трансфер ойнасида ҳозиргача умуман янги футболчи сотиб олишмади. Қандай қилиб?  5 15:30Шамил Жумаев яқинларига таъзия билдирамиз  2 15:14Карикатура: Нойердек "супер қаҳрамон"га эга жамоа навбатдаги совринни қўлга киритди  4 14:50Билич "Вест Бромвич"га Адебайорни олиб келмоқчи  2 14:44Иван Йосович: “Мавсумни юқори ўринларда якунлашимизга ишонаман. Мухлисларсиз қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ”  2

"Арсенал" бошқарувига янги мураббий келса, клубнинг таркиби қандай кўринишга келиши мумкин? (мақола) Янгиликлар

"Арсенал" бошқарувига янги мураббий келса, клубнинг таркиби қандай кўринишга келиши мумкин? (мақола)

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмерининг ўрнини бошқа мураббий эгалласа, лондонликлар таркиби қай даражада ўзгариши мумкин?

Аввал, Эмерининг ишлари ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Унаи Эмерининг "Арсенал"га келиши 2018 йилнинг май ойига тўғри келганди. Ўшанда у 22 йиллик фаолиятидан кейин, "тўпчилар"нинг юраги бўлиб қолган, Арсен Венгер ўрнини эгаллаганди. Клуб хўжайини Стэн Кронке Венгерни қандай ҳурмат ила кузатиб қўйганини эсласангиз керак (2003/2004 йилги мавсум Венгер бошчилигида "Арсенал" АПЛнинг бирорта ўйинида мағлуб бўлмай, чемпион бўлган). 




Ҳозирда Венгернинг ўрнини босиши кутилган Эмери ўзини максимал даражада кўрсата олмаяпти ва клуб раҳбарияти бир неча номзодларни ўрганиб чиқмоқда.


Улардан бири, италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри. 52 ёшли мураббий 2014-2019 йилларда "Ювентус"даги фаолияти давомида ҳар мавсум А Серия чемпиони бўлган ва икки маротаба Чемпионлар лигаси финалига етиб бориб, "кекса сеньора"нинг мавқеини қайта тиклаган. Аллегри ҳозир ишсиз ва унинг "Арсенал"га келиши қизиқарли танлов бўлиши мумкин. Боиси, у Италиядан ташқарида ишлаб кўрмаган (бошқарган клублари: "Аглианезе", СПАЛ, "Гроссето", "Сассуоло", "Кальяри", "Милан", Ювентус). Аммо, сўнгги икки клубида жуда оловли ижод қилганини биласиз. Аммо, Аллегри "Арсенал"га нима бера олиши мумкин? Таркиб қандай кўринишга келади? Тахминий таркиб қуйидагича бўлиши кутилмоқда.



3-5-2 тактикаси "Ювентус"ни Европада энг кучли мудофаа чизиғига эга жамоага айлантирган. Ҳимоя учлигидан Сократис, Давид Луиз ва Роб Холдинг ўрин олиши, Бельерин ва Киран Тирнилар эса қанотдан ҳужумларга қўшилиши, Торрейра, Гендузи ва Себальос учлиги марказий ярим ҳимояда ўйнаши, Льяказетт ва Обамеянг ҳужум чизиғида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ, дея "Squawka" нашри ижодкорлари ўз вариантларини тақдим этишган.

Бугдай таркиб, албатта чақилмайдиган қаттиқ жамоага айланишига олиб келиши мумкин ва натижалар ҳам ижобий бўлиши катта эҳтимол, дея қўшимча қилган юқорида келтирилган нашр журналисти Муҳаммад Муаллим.


Иккинчи муқобил вариант сифатида Жозе Моуриньо номзоди ҳам илгари сурилган. Инқироз даврида тез-тез умидсиз ўлчовларга мурожаат этилади. 2016 йилда "Манчестер Юнайтед" Луи ван Гаалдан кейин шундай ҳолга тушиб қолганди. Моуриньо эса шу паллада жавобгарликни ўз қўлига ола билди ва МЮ билан Европа лигаси ғолиби ва Англия кубоги соҳибига айланди. Тўғри, "Special One" Сер Алекснинг натижасини такрорлай олиш тугул, яқинига ҳам келгани йўқ. Аммо, клубнинг ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилганди. Унинг 4 мамлакат чемпиони бўлган ягона мураббий эканини унутмаслик керак (Португалия, Англия, Италия, Испания). Моуриньо назаримизда қуйидагича таркибни танлаган бўларди, дея таъкидлади Муҳаммад Муаллим.



4-2-3-1 тактикасида "Порту" билан порлади ва "Интер" жамоаси билан требл қайд этгани ҳам ёдингизда бўлса керак. Албатта, марказга катта эътибор қаратадиган Моур жаноблари Гендузи, Торрейра ва Ўзил хизматларидан фойдаланиши мумкин. Дарвоқе, Месут Ўзил "Реал"да Моуриньо қўлостида улғайган ва 157 ўйинда 27 гол, 80 ассист муаллифига айланганини қўшимча қилиб кетиш ўринли. Жозе "Интер"да марказни Снайдерга топширгани каби, "канонирлар"да бу ишни германиялик ярим ҳимоячи зиммасига юклаши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қанотларда Обамеянг ва Пепе марказий форвард Льяказеттни ёлғизлатиб қўймаслик учун туширилади. Бельерин ва Тирни ҳам ушбу таркибда қарши ҳужумларда жуда катта ҳажмдаги ишни бажариши кутилади, дейди "Squawka" журналисти.


Арсен Венгер кашфиёти Микел Артета

Артета франциялик мутахассиснинг омадли топилмаларидан бири. Собиқ "Арсенал" сардори Микел, ҳозирда "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиоланинг ўнг қўли, яъни ёрдамчиси ҳисобланади. Артета айни вақтда сўнгги 10 йилликнинг етук мураббийидан бири, Пепнинг ҳар бир дарсини "чангютгичдек" тортиб олаётгани табиий албатта. 37 ёшли Микел Артета келса, техникаси кучли ва тезкор футболчилардан фойдалинишини кутиш мумкин. 



4-3-3

Бунда Обамеянг тўққизлик ҳужумчи ролида гавдаланади. Пепе ва Букаё Сака сингари спринтер футболчилар вингер сифатида ўйнашлари катта эҳтимол. Гендузи ва Себальос майдон марказини назорат қилиши, Торрейра эса ҳимоя чизиғининг бошида хизматда бўлиши ҳам мумкин. Гвардиола "Сити"да шунга яқин тактикадан фойдаланади ва Артета ҳам ундан андоза олиши муқаррар. Микел ўзи "Арсенал"га ўтмаслиги, эътибор марказида бўлиш учун шошмаётганини айтиб ўтди. Лекин, шимолий-ғарбда Гвардиоладан муҳим билимларни тўпламоқда. Балки, ҳозир у мураббийлик фаолиятини бошлаши учун айни вақт эканлигини ҳис қилиши керакдир. 


"Squawka" маълумотлари асосида тайёрланди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика