

“Арсенал” Уссем Ауар учун “Лион”га 40 млн евро тўлашга тайёрлигини билдириб, расмий таклиф юборган. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар берди.
22 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсум “Лион” сафида 41 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчини 49,5 млн еврога баҳолаган.



