

Гап шундаки, бугун "тўпчилар" АПЛ 16 тури доирасида "Ҳаддерсфилд" жамоасини қабул қилишди ва Лукас Торрейранинг супер голи эвазига ғалаба қозонишди. Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдларининг мағлубиятсиз ўйинлари серияси 21тага етди – 16 ғалаба ва 5та дурранг. Бу "Арсенал"нинг 2007 йил ноябрь ойидан бери энг яхши кўрсаткичи сифатида эътироф этилди. Ўшанда клуб қаторасига 28 бор ўйинни мағлубиятга учрамасдан якунлаганди.



