"Арсенал" Аллегрининг агенти билан музокара ўтказди

Mirjalol Normatov
12 май 2018, 21:46
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Арсенал"да иш бошлаши мумкин.

Сўнгги кунларда томонлар музокара ўтказган. 50 ёшли мутахассис билан биргаликда жамоани шакллантириш ишлари, трансферга ажратиладиган маблағ каби масалалар ҳам кўриб чиқилган. Олдинроқ "Арсенал" раҳбарияти ЖЧ бошлангунга қадар янги бош мураббий номини эълон қилиши айтилганди.

Бироқ Италия матбуоти камида яна бир мавсум Аллегри "Ювентус"да ишлаши ҳақида хабарлар тарқатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›