“Арсенал” Алдервейрелд трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда
27 авг 2013 15:28
Янгиликлар


“Арсенал” Алдервейрелд трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда
“Аякс” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд “Арсенал” клуби қизиқиш доирасига кириб қолди.
Лондон клуби вакиллари айни пайтда Амстердамда белгиялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар ўтказишаяпти. Бу ҳақда “Аякс”даги манбаълардан бири хабар беради.
Аввал голландлар “Атлетико” таклифини рад этишган эди. “Аякс” футболчининг трансферидан 7 млн. евро фойда кўришни кўзлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Алдервейрелдни “Спартак” сотиб олишга ҳаракат қилган эди.

Фикрлар