
Ўтган мавсумда шартномалар учун харажатлар 166,4 миллион фунт сетрлинг бўлган эди. Шу билан "Арсенал" 10 йил ичида илк бор "Челси"ни маош суммаси борасида ортда қолдирди. Жозе Моуриньо жамоасининг бу мавсумдаги келишув харажатлари 176 миллионни ташкил этади. Бу жадвалда етакчилар "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"дир. Улардаги йиллик маош 200 миллиондан ортиқ.