Арсен Венгер: “Яхши ўйин кўрсатдик, аммо натижага эриша олмадик”
03 дек 2017 02:32
Янгиликлар
Арсен Венгер: “Яхши ўйин кўрсатдик, аммо натижага эриша олмадик”
“Ўйлашимча, ўйинни яхши бошлай олмадик ва ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Шунга қарамай ўйинга қайтишимиз лозим эди ва кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аъло даражада ўйин кўрсатдик, аммо ҳаммасини эпизодлар ҳал қилди.
Ўйин бошида икки тўп фарқи билан ортда қолишимиз биз учун психологик зарба бўлди. Албатта, бундай ўйин кўрсатиш ярамайди. Албатта биз вазиятларни голга айлантира олмаганимиз мен учун жумбоқ, лекин Де Хеа шубҳасиз учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди. Рақиб посбони ажойиб ўйин кўрсатди. Керакли вазиятлардан самарали фойдаланишда оқсадик ва ўзимизни ўзимиз оғир вазиятга тушириб қўйдик.
Ҳакамлар ҳақида? Улар ҳақида бошқа гапиришни истамайман.Мен футболчиларимнинг майдонда борларини бериб ўйнаганларидан фахрланаман. Аммо афсуски, шунча ҳаракат билан якунда очко қўлга кирита олмадик”, дейди Венгер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар