

“Биз дастлабки дақиқаларданоқ ажойиб ҳаракат қилдик. Жамоа майдонда аҳиллигини ва ғалаба учун борини бера олишини намойиш этди. Ўтган ҳафтада айтиб ўтгандим: биз юқори поғоналарда бўлишимиз учун бир ёки иккита яхши харид лозим. Бугун йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди.
Мен Англия кубогида етти марта ғолиб чиққанлигим билан фахрланаман. Бу ва бирорта мағлуб бўлмай қўлга чемионликни қўлга киритганим (2003-2004 йилги мавсум) менга фахр бағишлайди.
Келажагим? Сешанба куни директорлар кенгаши йиғилиши ўтказилади. Чоршанба ёки пайшанба куни барча саволларга ойдинлик киритилади”, дейди Венгер.




