Арсен Венгер: “Ҳамиша Кройффнинг довюраклигидан илҳомланганман”
19 сен 2016 23:30
Янгиликлар
Арсен Венгер: “Ҳамиша Кройффнинг довюраклигидан илҳомланганман”
Арсен Венгер Кройффдан кўп нарсада андоза олганини яширмайди. Шу билан бирга ўйин услубини шакллантиришда таъсир қилувчи кўплаб жиҳатлар борлигини таъкидлайди. “Arsenal Magazine”га берган интервьюсида франциялик мураббий мураббийнинг аҳамияти ва бошқа масалалар юзасидан берилган саволларга фикрларини билдириб ўтди.
- Ишингизнинг бошланғич қисмида Йохан Кройфф сизга таъсир кўрсатганини айтиб ўтгансиз, айнан нималарни ундан олгансиз?
- Унинг ўйинга ижобий муносабати ва ўйнаш учун етарлича хоҳишини. Биз натижа ёрдамида бошқа одамлар баҳо берадиган соҳада ишлаймиз. Бундан узоқлашиш ва ишочни сақлаш учун етарлича кучли инсон бўлишингиз лозим. Яхши мураббий фақат яхши ғояларга эга бўлган инсон эмас. Мураббий ва ақллилар ўртасида фарқ шундан иборат.
Қандай футбол ўйнаш ғоясига эга мураббий яхши, шу билан бирга ўзи хоҳлайдиган футболни кўрсатиш учун унга довюраклик ва қўрқмаслик хислати лозим. Мана, фарқ қаерда бошланади. Ақлли инсон ҳам барча қўшиладиган ажойиб ғояларга эга, бироқ биз яна ишнинг амалий қисмини адо этиб, майдонга эркакларча тушиб, ўша ишни шундай бажаришимизга ишонтиришимиз керак.
Фақат Йохан Кройффга эмас, балки бутун голланд футболига ҳурматим жуда баланд. Унинг ўзигача мавжуд бўлган голланд футболи тарбияланувчиси эканини унутманг. Ринус Михелс сингари ўйинчиларга таъсир қилган инсонлар бор ва бу якка мисол эмас. Йохан Кройфф ҳам шундай бўлган – бу шахс, характер кучи билан майдонга тушиб, ўзи истаган ўйинни кўрсатишга етарли даражада кучли ва довюрак эканини айта оларди. Мен айнан шундан илҳомланганман.
- Яна кимга ўхшашни истагансиз?
- Кимдан қандай ғоя олини қандай ҳал қилиш мумкин? Ғояларингиз ўхшаш бўлган кўплаб инсонлар билан учрашасиз. Ҳаётимда кўп саёҳат қилганман ва футбол оламидаги инсонлар билан кўришганим омадим. Уларнинг кўпчилиги билан муносабатларимиз яхши кечган. Улар Англияда машҳур эмас ва уларнинг исмини айтсам, булар сизга ҳеч нарсани билдирмайди.
Ҳамиша янги инсонлар билан фикрингизни тўлдирадиган ғоялар алмашиш учун танишишни хоҳлаганман. Лекин доим футбол байрам эканини ҳис қилганман. Мухлисларга ҳурматингиз мураббий сифатида шанба куни тушда уларни бахтли қилиш учун бирор нарсани берганингизда намоён бўлади. Шанба куни ишқибозлар шундай хаёл билан уйғонишлари лозим: “Ҳа, жамоа бугун ўйнайди ва у ажойиб бўлиши мумкин”.
Афсуски, буни доим адо эта олмаймиз, аммо ҳеч бўлмаганда шунга интилиш керак. Яна клубнинг ижобий ғояси ўз услубига эга бўлишга хоҳиш деб ҳисоблайман. Агар катта клубда бу йўқ бўлса, унда уларга нимадир етишмайди. Футбол тарихида катта клублар ва терма жамоалар ҳамиша бунга ҳаракат қилиши билан ажралиб келган.
Бразилия бўладими, ёки “Барселона” ва “Реал”ми, улар шунга интилишган. Ўйлашимча, “Арсенал” ҳам бу қаторда обрўга эга. “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва бошқа инглиз клублари ҳамиша бунга эга бўлишган. Бу мураббий сифатида сиз қилишингиз шарт бўлган ишдир.
- Кимдандир ғояларни ортиқча кўчириб юбормасликка қандай амин бўлиш мумкин? Ўзлигингизча қолиш қанчалик муҳим?
- Ҳа, бу жуда муҳим. Ичингизда ниманидир ҳис қилсангиз, буларга нисбатан қатъийроқ ва ишончга эга бўлишингиз мумкин. Мураббий нимани ёқтириши ва нима қилини хоҳлашини ўйлаши лозим. Агар у кимдандир бирор нарсани сунъий кўчириб олмаса ва ичида тўғри фалсафани ҳис қилса, унда курашишга куч бўлади ва хоҳлагандек ўйнаб, бошини баланд тутади. Албатта, сизни бошқалар ҳайратга солиши мумкин, бироқ ташқи таъсирни олгач, нимани исташингиз борасида шахсий хулосага келиш даркор.
- Ҳалигача илҳомланасизми? Ҳозир ким сизни ҳайратга солади?
- Ҳа, албатта. Мен жуда ақлсиз эмасман ва ўйин ҳақида кўп ўйлайдиган бошқа ақлли инсонлар бор. Ҳар куни нимадир янгилик билишга уринаман. Охирги йилларда ўйинимизни клуб ва жамоани замонавий бошқарувда кучайтирганимизни ҳис қиламан. Эҳтимол, бунинг учун чемпионлик билан тақдирланмагандирмиз, лекин клуб тўғри йўналишда ривожланаётганини сезяпман. Ҳамиша ўрганиш ва олдинга қадам ташлашни хоҳлаймиз. Бу клубнинг тамойилларидан бири. Биргаликда ўсиб боришни истаймиз.
- Агар 30 йил ортга қайта олсангиз, ёш Арсен Венгерга қандай маслаҳат берардингиз? У сизга қулоқ солармиди?
- Қулоқ солинг, ёшлигимда бирор хислатга эга бўлган бўлсам, у айнан тинглай олиш деб ҳисоблайман. Ҳамиша ўзимдан катта одамларга қулоқ солишга уринганман. Шу сабабли одамлар мен билан мулоқот қилишни ёқтирган, чунки уларга зарур ҳурмат келтирардим. Ичимда бирор одамнинг қанчалик ақлли экани, мендан 30 ёш катта экани ва мен ўтишим керак бўлган йўллардан ўтгани ҳақида ўйлардим. Нималарни ўргана олишим ҳақида бош қотирардим. Ишга 30 йил аввал шундай муносабатда бўлганман. Одатда ёш пайтда катталарни чарчаган одамдек қабул қиласиз, лекин кейинчалик улар айтган нарсалар ҳақиқат эканини биласиз.
Шунинг учун доим ўрганишга интилганман. Ёш мураббий бўлган пайтимга қарасам, айтган бўлардим: “Сен яна буларнинг ҳаммасидан ўтишга тайёрмисан? Ҳаётингни қурбон қилиб, яна жабр кўришга ишончинг комилми?” 33 ёшимда шуғуллантиришни бошлаганман, ҳозир ёшим 66да. Демак, 33 йилдан бери танаффуссиз футбол рақобатида ишлаб келяпман. Бу мен иштиёқ ва хоҳишга тўла ёш йигитдан сўрайдиган ягона нарса бўларди.
- Бу йўлни такрорлаган бўлармидингиз?
- Жавоб аниқ – албатта! Балки, мен шундай дастурлаштирилгандирман – бусиз яшай олмайман.
- Тарбиячи ролини афзал биласизми?
- Ўйлашимча, ҳозир ишга ўшандагига нисбатан сахий ва камроқ ўзимни ўйлаган ҳолда муносабатдаман. Ўша пайтда мураббий, муваффақиятли инсон бўлишни истардим. Ҳозир ҳам шундай бўлишни хоҳлайман, лекин “Арсенал”ни ёқтирадиган инсонларга кўпроқ нарса беришни истайман – муваффақиятни. Ўйинчиларга яхшироқ бўлиш ва фаолиятида нимагадир эришишига ёрдам беришни хоҳлайман. Якунда биз ўзимиз эга бўлган иқтидорга жавоб бермаймиз, аммо унга қандай буйруқ бераётганимиз учун жавобгармиз.
Ортга қараб, деярли барча нарсаларга эришган инсонларни ҳурмат қиламан. Ўйинчиларга улар чиқа оладиган савияга чиқишига ёрдам бериш лозим. Уларнинг имкониятини очиш зарур. Айнан шундан ҳақиқий ҳурмат келади – одамлар имкониятини амалга оширган пайтда. Одамлар иқтидорининг 60-70 фоизидан фойдаланганини ўйлаганингизда уларга нимадир етишмайди, улар қанчалик иқтидорли бўлмасин. Шунда унга қараб, ноҳақлигини ўйлайсиз.
- Ёш мураббийлар ҳамкасбларидан ўрганишлари 30 йил аввалгига қараганда осонроқми? Чунки футбол тобора очиқроқ бўлиб бормоқда.
- Маълумот олиш учун курашишимга тўғри келган. Бугун интернетга кирасиз ва жаҳондаги ҳар бир машғулот ҳақида билиб оласиз. Мен тунлари ётиб қолишга тўғри келган ҳолатда саёҳат қилардим. Маълумотга эга бўлиш учун жанг кетарди. Ҳозир бу масала кун тартибида эмас. Ҳаммаси тезроқ кўриниш олди, аммо бошқа томондан ҳозир сабр олдингига нисбатан камроқ.
Сабрсизлик ортиб боряпти, худди талаб ва рақобат даражаси ҳам. Агар бугун ёш мураббий бўлсангиз, сиз жаҳоннинг барча мураббийларига қарши турасиз. Мен фақат ўз ҳудудимдаги мутахассисларга қарши келгандим. Шу сабабли ўсиб, эрта имконият олгандим. Ҳозир вазият бундай эмас. Англияни олсак, аллақачон чўққида турган Конте ва Гвардиола бор. Мураббийлик ишига йўл ҳозирги вақтда кўпроқ чекланган, чунки рақобат жаҳон миқёсида кетмоқда.
- Йўлнинг бошида турган пайтингиз ёрдам беришни рад қилган мураббийларга дуч келганмисиз?
- Унчалик кўп эмас. Бу ҳозир фаол муаммо. Мен бошлаган вақтда одамлар билими билан ўртоқлашишдан хурсанд бўлишарди. Ҳаёт тинч ва хотиржамроқ эди. Энди бу ишимизда қийинроқ. Барча биладиган нарсасини ҳимоя қилади. Лекин мен ўргатишдан хурсандман. “Leaders Sport Performance” компанияси ҳамкориман ва биз турли спорт турлари бўйича тажрибамизни ўртоқлашамиз.
Бейсбол, велоспорт ва баскетболда эволюция жараёни кетаётгани ҳақида гапирадиган инсонлар бор. Йил давомида 1-2 марта учрашиб, фикрларимизни ўртоқлашамиз. Бизнинг спорт туридан бўлмаган инсонлар билан билимларни алмашиш осонроқ. Якунда АҚШда бейсболда ишлайдиган мураббий билан гаплашиб, унда ҳам менда бор муаммоларни биламан. Гап рақобатбардош бўлиб, ўйинларни ютиш учун энг яхши инсонлардан билиш ҳақида кетяпти.
- Сиз бошқа спорт турларини фикр алмашиш учун фойдали деб ҳисоблайсизми?
- Буни жуда фойдали деб биламан. Бошқа спорт турларида сизнинг ўйинингизда ортда қолаётган жиҳатлар ривожланиб боришини сезиш мумкин. Баъзида эса бунинг аксири кўрасиз.
- Енгил атлетикада эстафета бўйича Франция терма жамоасига ёрдам берганингиз ҳақида гаплар ростми?
- Ҳа, Олимпия ўйинларида вақтида улар менга келишни ва 100 метрдан 4 спортчи масофа босиб ўтадиган терма жамоа билан суҳбатлашишни сўрашди – эркаклар ва аёллар билан. Улар учун жамоавий спорт тури мавжуд эмас, улар алоҳида шахслар. Биргаликда ишлаш ва умумий мақсадни ажратиш ҳақида суҳбатлашдим. Табиатга қаранг: ов қиладиган ҳайвонлар яшаб қолиш учун бир-бирларига ёрдам беришади, биргаликда уларда муваффақиятли ов имкони ошади.
Шунинг учун ҳам бу табиатнинг ва яшаб қолишнинг бир қисми: биргаликда яккаликдан кўра кучлироқ бўламиз. Оламда якка ўзи ов қиладиган ҳайвонлар жуда кам. Инстинкт равишда биргаликда фойдалироқ бўлишни ҳис қилиш жуда муҳим.
- Ёш мураббийлардан кўплаб қўнғироқлар олсангиз керак, бунга қандай дош берасиз?
- Одатда бу ўзим бирга ишлаган собиқ футболчилардан бўлади. Ҳамиша уларга ёрдам беришга ва ижобий муносабатда бўлишга интиламан. Ўйлашимча, бизнинг ишда биринчи навбатда одамларга яхши муносабат туради. Инсонларга ижобий ёндошиш лозим. Чунки бу сифатсиз тез орада футбол ёки тактикани жуда яхши тушунишингдан қатъи назар, қўрқинчли шахсга айланасан. Ижобий кайфият жуда муҳим, кўтарилиш ва пасайишни бошдан кечирасиз. Ижобий фалсафангиз йигитларга нисбатан ишонч уйғотади.
- Янги мураббийларга қандай маслаҳат берасиз?
- Ўзлари ишлашни режалаштираётган муҳитни текширишлари, улар ўртасида шаффоф алоқа бўлиши ва мажбуриятлари аниқ ёзиб қўйилган бўлишини маслаҳат бераман. Ишимизда жуда кучли бўлиш даркор. Агар шартнома ёмон тайёрланган ва мажбуриятлар доираси аниқ бўлмаса, клуб ичида ахмоқона муҳитга тушиб қолиш мумкин. Клубда барча бирлашганда футбол бошқача бўлади.
Клубда ишлар жойида бўлмаса, унда сизда имконият йўқ. Шу сабабли атрофингиздаги одамларга ишонч ҳосил қилиш керак. Сиз билан ҳар куни бирга ишлайдиган одамларга ғамхўрлик қилишингиз лозим. Ранжитадиган нарса келганда кучли бўлиб, ўзингизга ишонинг. Чунки ишимизда мағлубиятдан кейин яшаб қолишингиз даркор. Фаолиятингизни омадсизликсиз қура олмайсиз. Катта мағлубиятдан сўнг жамоани тўғри йўлга қанчалик тез қайтара олишда синаласиз.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Фикрлар