Арсен Венгер: “Бавария” билан учрашувда орият учун ўйнаймиз”

Aslanov Jasurbek
6 мар 2017, 23:55
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасидаги “Бавария”га қарши жавоб учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

“Биз ҳужум қилишимиз ва дарвозани ишғол этишимиз шарт. Ўзга чорамиз йўқ. Майдонга орият учун ҳам тушамиз. Футболчилар 90 дақиқа мобайнида максимал куч билан майдонда ҳаракат қилишади.

Афсуски, Месут Озилнинг хизматларидан фойдалана олмаймиз. Ҳозир у таркибда эмас. Ўтган ҳафтани деярли машғулотсиз ўтказиб юборди. Месут келаётган дам олиш кунларигина сафга қайтиши мумкин”, – деди Венгер.


Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалнинг жавоб учрашуви 7 март куни бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда “Бавария” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф