Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Игуаин ва Икарди билан учрашади

Aslanov Jasurbek
3 янв 2018, 18:14
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолининг маълум қилишича, у миллий жамоа ҳужумчилари Гонсало Игуаин ва Мауро Икардилар билан учрашади.

Сампаоли Игуаинни Аргентина терма жамоасининг кузги баҳсларига таклиф қилмади, Икарди ноябрдаги сўнгги баҳслар қайдномасига киритилмади. Икки футболчининг ЖЧ-2018га бориши сўроқ остида.

"Баъзи футболчилар билан учрашаман, уларнинг орасида Игуаин ва Икарди бор. Бироқ сафарим якунланганидан сўнг ЖЧ-2018га борадиган таркиб аниқ бўлмайди, чунки яна 45-60 нафар футболчини кўздан кечиришим керак" - дейди Сампаоли.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›