Аргентина президенти: "Месси Марадонадан кучлироқ"

Tolibjon Qosimov
24 янв 2018, 19:36
Аргентина президенти Маурисио Макри кимни ўз мамлакатининг тарихидаги энг зўр ўйинчи деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

"Мен аллақачон Месси Марадонадан кучлироқ деган қарорга келганман. Мен Мессининг голлари сони ва барқарорлигини эътиборга олаяпман.

Бундан ташқари, футбол ҳам ҳаётдаги ҳамма нарсалар сингари ривожланиб бормоқда. Ҳозирги кунда дунёда энг зўри бўлиш олдингидан кўра қийинроқ. Ҳозир бошқа даража ва бошқача ўйин", - деди Макри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com