UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  11

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик" Янгиликлар

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин Аргентина терма бош мураббийи Матиас Люсьюкс ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Бугун биз кутгандек оғир ўйин бўлди. Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик. Кутганимдек тенг ўйин бўлди. Биз фақатгина биринчи таймда яратган вазиятдан унумли фойдаланганимиз туфайли ғалабага эришдик. Ўйлайманки эртага ҳам худди шундай юқори темпдаги баҳс бўлади", - дейди Матиас Люсьюкс.

- Осиё жамоасига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?

- Албатта Осиё терма жамоасига қарши баҳс ўзига хос қийинчилик туғдирди. Буни натижа ҳам айтиб турибди, 0:1 - қалтис ҳисоб. Лекин бугунги баҳснинг фойдали томони бу бизни янада ўсишга ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ бўлишга замин яратади. Эртанги баҳсда бугунгидан кучлироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларни санаб бера оласизми?

- Ўзбекистон терма жамоасида кўп камчилиги бор деб айта олмайман. Чунки буни ўйин ҳам айтиб турибди. Биринчи таймда рақибда кўплаб яхши вазиятлар бўлди, бирга-бир вазиятга ҳам чиқишди, бундан фойдалана олишмади. Футзал бутун дунёда ривожланмоқда, барча терма жамоалар футзал ўйнашни ўрганиб олишган.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика