

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, битим якунланиш босқичида.
Эслатиб ўтамиз, Ареола ўтган мавсумни ижара асосида "Вест Хэм"да ўтказди. Француз АПЛда Лукас Фабьянскининг ўринбосари сифатида ҳаракат қилди, аммо Европа Лигасида асосий дарвозабон ролини бажарди.
Ареола ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо дарвозабон йиллар давомида жамоанинг асосий посбонига айлана олмади.



