"Вест Хэм" ПСЖ посбони билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Mirjalol Normatov
26 июн 2022, 16:30
ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола "Вест Хэм" билан тўлақонли шартнома имзолашга яқин.

"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби ПСЖ билан 29 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида келишиб олишган. Шартнома 5 йилга мўлжалланган. Яқин вақтлар ичида трансфер амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ареола ижара асосида лондонликлар таркибида ҳаракат қилган ва 18 ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports